Аёллар калта кийимда намоз

Ассалому алайкум! Аёллар номозни калта кийимда ўқишлари жоизми? Калта кийимда номоз ўқилса номоз қабул бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аврат аъзолар очиқ бўлса намоз адо бўлмайди. Мабодо узун кийимларда ўқилганда ҳам рукуъ ва сажда қилганда аврат аъзолар очилиб қолса намоз бузилади. Аёлларнинг намоздаги кийими номаҳрамларга нисбатан каби бўлади. Юзи, кафти ва тўпиғидан пасти очиқ бўлса жоиз. Қолган жойлари ёпиқ бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 08:15 | Савол-жавоблар | 184 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar