Бошқа дин вакилларидан пул олиш
Ассалому алайкум! Устозлар, қўшним хизмат билан уйига чақирди. Техникаси бузилиб қолибди. Мен уни арзимас меҳнатим билан тузатиб бердим. У менга 20000 сўм хизмат хаққи берди. Мен рад этсам ҳам сен ўқувчисан олиб қўй деди. Бу қўшним ўзи рус ҳамда бошқа дин вакили. Саволларим шуки Мен ундан пул олсам жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатимиз бошқа дин вакиллари билан гўзал муомалада бўлишга чақиради. Уларга ҳадя бериш, уларнинг ҳадясини олиш ҳам жоиз. уларнинг ишларида ёрдам бериб хизмат ҳақи олиш ҳам жоиз. Фақат куфр ва ширк ишларида ёрдам бериш жоиз эмас. Масалан уларни тақиб юрадиган хочларини ясаш ва ширк келтирадиган ибодатхоналарини қилиб бериш ва улар эвазига ҳақ олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 02:28 | Савол-жавоблар | 139 | Долзарб саволлар