Намоздан кейин
Ассалому алайкум! Мени бир савол ўйлантираяпти яъни мен бомдод намозидан кейин асбахна асбахал мулку дуосини, пешин намозидан кейин Аллоҳумма ла маьниа лима аьтойта ва ла муьтиа лима маната дуосини, аср дан кейин Аллоҳумма инни аузу бика мин азабил кобр мин аузу бика мин фитнатил масийхит дажжол дуоси, шомдан кейин Аллоҳумма анта роббии дуоси ва хуфтондан кейин амсайна амсал мулки лиллахи дуоларини ўқиб келаяпман. Кечирасизлар дуоларни қисқартириб ёздим. Яқинда махалламиз имоми фақат бомдод ва хуфтондан кейин дуо қўшиб ўқи қолган вақтлари ўқиш харомга яқин деб айтди. Шу сабаб иккиланиб қолдим. Нахотки Аллоҳга намоздан кейин дуоларни ўқиса харом бўлса?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имом нотўғри айтган ёки сиз тушунмай қолгансиз. Ундай гап йўқ. Сиз айтиб ўтган дуоларнинг ҳар бирининг ўз айтиладиган вақти бор. Суннатга мувофиқ ўз вақтида айтишингиз керак. Хоҳлаган вақтингизда айтишингиз суннатга хилоф бўлади. Биринчи дуони бомдод намозидан кейин кун чиққунча, иккинчи дуони ҳар намоздан кейин, учинчи дуони намозда охирги ташаҳҳудан кейин салом беришдан олдин, тўртинчи дуо эрталаб-кечқурун ва бешинчи дуони асрдан кейин айтилади. “Ҳадис ва ҳаёт” китобининг 35-жузини олиб ўқинг. Унда суннатда келган дуоларни қандай ва қачон айтилиши батафсил берилган. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 09:59 | Савол-жавоблар | 187 | Дуолар