Заводдан вилоятга тавар олиб сотса
Ассалому алайкум! Тошкентда ишлаб чиқарадиган бир танишимнинг цехи бор. Цех эгалари ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини вилоятларга бир исузи қилиб сотади. Лекин дўконлар бошқа маҳсулотларини ҳам олганликлари учун бир Исузу бир хил маҳсулотни ололмайдилар, завод эгалари эса вилоятларга фақат бир ойда бир исузи олсагина берадилар. Шунинг учун мен ўша цех билан габлашиб, бир исузи маҳсулотни сотиб олиб ўзим Исузи жўнатиб олиб келиб уйга тушириб ўзимга озгина фойда қўйиб майда дўконларга ҳам катта дўконларга ҳам олиб бориб сотсам бўладими? Маҳсулот ўтмай қолса зарарини бўйнимга олиб, олиб келган исузининг ҳам пулини ўзим бераман. Сабаби цех эгалари бизнинг вилоят Сурҳандарё бўлгани учун бу ерга етказиб бермайди. Шунинг учун цехдан ўзим олиб чиқиб вилоятимга сотаман. Шунда дўкончиларга ҳам қулай бўлади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Чунки сиз бу ерда ўзингиз сотиб олиб, зарар кўрсангиз зиммангизга олиб ўзингиз етказиб берар экансиз. Сизни ишингиз икки томонни таништириб даромадни “сўриб” ўтирувчилардан бошқа экан. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 08:15 | Савол-жавоблар | 160 | Ҳалол ва ҳаром