Онахоннинг таҳоратига енгиллик

Ассалому алайкум! Бир онахон кўп марта оёқ ва қўлларини сувга урсалар оғриқ ва ишишга сабабчи бўлаётган экан. Шунга эрталаб тахорат қилиб, махси кийиб олсаларда қолган намозларига тахорат ўрнига таяммум қилсалар бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У онахон ярим литр сувда юз қўлини 1-2 томчи томадиган даражада ювиб олиши мумкин. Бир аъзони ювиши билан уни артиб қуритиб, кейингисини ювиши мумкин. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 08:59 | Савол-жавоблар | 146 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar