Закот бериш жоизми

Ассалому алайкум! Эри яқинда (1йил бўлган) ўлган 2та фарзанди бор аёлга закот берса бўладими? У аёл оддий хамшира бўлиб ишлайди. У аёлни эри томондан холати ўта бой эмас л.н ўртачадан анча яхши. Л.н у аёлга албатта ёрдам бериш бермасликларини билмасак, ёки у аёлда тиллалари бор л.н миқдори қанчалигини билмасак (сўраш хам хижолатлик) закот бериш жоизми? Закот берилсаю закот олмайдиганлар қаторида бўлса закот берилгани хиссобга ўтаверадими.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нисоб эгаси эмаслигини аниқ билиш керак. Агар берилсаю нисоб эгаси бўлиб чиқса берилган закот берувчидан адо бўлмай қайтадан закот бериш фарз бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 08:59 | Савол-жавоблар | 142 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar