Ғуслни вожиб қилмайдими

Ассалому алайкум! Эркаклардаги простата безининг шамоллашини(простатитни) даволашда докторларимиз орқа тарафдан бармоқ орқали уқалаш кераклигини таъкидлашмоқда. Дардга шифо топиш мақсадида шундай даволанса гуноҳ эмасми ва шу даволашда оз микдорда мазий ёки манийни чиқиши ғуслни вожиб қилмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мазий чиқса ғусл вожиб эмас. Маний чиққанида шаҳват топилса ғусл вожиб. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкларда берилган мақолани ўқинг: https://savollar.islom.uz/s/27549https://savollar.islom.uz/s/125104 

11 Май 2022, 09:10 | Савол-жавоблар | 145 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar