Футбол мусобоқасида ютилган совғани нима қилиш
Ассалому алайкум! 1) Яқинда сайтингизда бир савол ва жавобни ўқиб қолдим, шундан кейин хавотирга туша бошладим. Сабаби биз ишимизда хар йили ҳамкасбларимиз ўртасида футбол мусобоқаси ташкиллаштириб турилади. Ушбу мусобоқада совғалар хар гал ҳам касаба уюшмаси ёки корхона маблағлари ҳисобидан олинавермайди. Кўпинча қатнашувчи хар бир жамоа тўлайдиган бадал пули ҳисобидан ўйин майдони учун тўлов, хакамлар хизмат хақи, байрам дастурхони учун тўлов ва қанча жамоа қатнашса ҳам фақат саноқли (1,2,3 баъзида 4 нчи ўринни олган) жамоларга натижасига қараб бериладиган совғалар учун тўлов амалга оширилади. Мен ҳам бундан 3 йил олдин қатнашиб жамоам билан ғолиб бўлганман ва медал ва совға буюмга эга бўлганман. Энди шу медал ва буюмни нима қилсам тўғри бўлади, илтимос маслаҳат беринг. 2) Савол берганимда кўп мурожаат қилаётгандай бўлиб хижолат бўлаябман. Шу сабабли битта фойдаланувчи қанча савол бериши мумкинлиги, иккита мурожаат орасида камида қанча муддат бўлиши кераклиги хақида айтсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Олган совғаларингиз мағлуб жамоаларнинг пули ҳисобидан шакллантирилган бўлса, ўша инсонларга ҳақларини қайтариб беришингиз лозим.2). Битта хатда битта савол йўлланг. Қидирув хизматидан албатта фойдаланинг. Жавоб сайтда мавжуд бўлмаса алоҳида-алоҳида хатлар билан саволларингизни йўллайверинг. Валлоҳу аълам!
1 Октабр 2022, 20:27 | Савол-жавоблар | 111 | Турли саволлар