Қуёш тутилганида қилинадиган иш
Ассалому алайкум! Ота онам томондан бувиларим элас элас ёдимда қуёш ой тутилганда бир идишга ун солиб қора қозонни уни устидан ағдариб қўйишарди ва Аллоҳдан яхшилик сўраб дуо қилашди. Унга қандайдир шакллар пайдо бўлар ва шу шакл орқали йилни қандай келишини башорат қилишарди. Яқиндаги қуёш тутилишида онам хам шу ишни қилди ва ундан аниқ қабр шакли пайдо бўлди. Кўриб турибмизки янгиликларда ўлим сони нихоятда кўпайиб кетганини. Онамни илми хам бор, қилган иши бидатмасми? 2). Қуръонни ўзбекча таржимасини ўқиса савоб бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бу иш бидъатдан ҳам ёмонроқ. 2). Таржимасини ўқиган бўлади. Ўзбекчасини ўқиш тиловат ҳисобланмайди. Албатта Қуръон фақат тиловат қилиш учунгина нозил қилинган эмас. Уни ўрганиб ҳаётимизга татбиқ қилиш учун нозил қилинган. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 09:10 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар