Аёлимга онам ёқмади
Ассалому алайкум! Уйланганимга 8 ой бўлди аёлимга онам ёқмади оддий гапинихам жиддий қабул қилб уруш чиқараверди оилада охирги вақтлар менга хам итоатсизлик қилиб шариятга тўғри келмайдиган ишларни қилди мени хақоратлади. Оилани эплолмасанг нимага уйландинг деди, эплолмайдиган иш қилмаганман лекин ўзи хохласа уйига кетиб қолаверади қаршилигимга қарамасдан уйидаги ота-онаси хам тўғри маслаҳат қилмайди, яшолмасанг кел биз билан яшайсан дейди. Ўзи хохласа кетиб ўзи хохласа келади кечиримли бўлб қайта қайта яшадим охирги марта кетганига хам 1 ой бўлди яшамеман деп кетган эди энди яна яшайман деяпти қандай йўл тутишни билмаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз яшаш, яшамаслик қарорига келишингиз учун аввло ўзингизга эр сифатида нима вазифалар юклангани ва қандай ҳақларингиз борлигини, шунингдек аёлингизни ҳақлари ва вазифаларини билишингиз керак. Саволингиздан бу масалада камчиликларингиз борлиги кўриниб турибди. Шунинг учун шариатимизда оила, эр-хоти ва уларнинг ҳақ ва вазифаларини ўрганишинглар зарур. Бу борада шу мавзуга тааллуқли китобни олиб ўқинглар. Биз устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Бахтиёр оила" китобларини тавсия қиламиз. Шу китобни олиб ўқиб чиқинглар. Китобдаги шариатимиз таълимотларига амал қилсанглар, муаммоларингиз Аллоҳнинг изни ила ечим топади. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 09:21 | Савол-жавоблар | 171 | Турли саволлар