Бошқа тилда сўзлашиш

Ассалому алайкум! Бизнинг жамоада қорақалпоқ миллатидан ҳамкасбларимиз бор. Улар бизни ёнимизда ҳам ўз тилларида сўзлашишади(улар ўзбек тилини ҳам билади). Биз умуман тушунмаймиз. Уч мусулмон турган бўлса, уларнинг 3-си тушунмайдиган тилда гаплашишлари мумкинми ? Ўзларига айтай десам, миллатчилик қилиб қўймайманми ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмонлик одобига тўғри келмайди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 09:21 | Савол-жавоблар | 170 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar