Маний чиққани аниқ эмас

Ассалому алайкум! Мен эрталаб туриб эсласам туш коўрган эканман. Пешобимни қарасам учи бир бирига ёпишиб қолган экан лекин маний чиққанини анниқ била олмадим. Шундай холатда ғусл қилиш вожиб бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кийимингиз ва баданингизни текширинг. Агар маний ёки бирор намликни асорати бўлса ғусл қилишингиз шарт бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 09:32 | Савол-жавоблар | 154 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar