Гуноҳкор одам

Ассалому алайкум! Мен бир инсонни биламан.Ўтмиши жуда аянчли кечган,яни шунчалик коп гуноҳи кабиларалр қилганки,ота онасига коп маротаба азият бериб йиглатган,ёшлиги(балогатга етмасдан ҳам)зинонинг энг огир кўринишин озига касб қилиб олган ва яна бошқа коплаб гуноҳлар содир этган аёл.5-10йиллик ҳаёти шундай кечган.энди астойдил тавба қилган,намоз ўқияпти,нафл розлар тутади,коп диний китоблар оқийди,ҳатто тақводорлига ҳавас қилса болади.Мени қизиқтирган нарса у энди ҳаёти давомида қилган разилликларига яраша жазо оладими,ёки Аллоҳ таоло кечирса жазо берилмаслиги ҳам мумкинми,ёки Аллоҳ гуноҳларидан поклаш учун жазо берадими?Мен биламанкк,коп гуноҳи кабилараларни қилганлар аввал жаҳаннамда покланиб кейин жаннатга киришади, жаннатга кирган жаҳаннамийлар Аллоҳнинг ҳузурида энг қуйи даражада болишадими?Агар улар қолган умрини жидду жаҳд билан Аллога муҳаббат билан отказса,олдин қилган бениҳоя қабиҳликлари туфайли Аллоҳнинг ҳузурида олий даралаларига етишишга имкони юқми уларнинг?Барча буюк инсонлар,саҳобалар,шаҳидлар,солиҳ кишилар тугилганликларидан исломда,ибодатда болишган ёки,аввал кофир болсаларда инсонийлик фитрати уларга қабиҳ ишлар қилишишга ёл қоймаган(Алло таоло уларни гуноҳларда узи асраган)деб биламан шунинг учун улар энг олий даражада болишади деб ҳисоблайман,демак коп разил ишлар қилган инсонлар улардек ҳеч қачон бўла олишмас эканда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг раҳмат ва мағфират денгизи шунчалик кенгки у гуноҳлар денгиз олдидаги пашшанинг нажосатичалик ҳам бўлмай қолади. Саҳобалар ҳам исломдан олдин жуда қабиҳ ишларни қилганлар. Улар тавбасида содиқ бўлгани учун Аллоҳ уларни гуноҳларини кечган ва Қуръонда келган ваъдаларни берган. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 04:06 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar