Артел Телевисор аксияси

Ассалому алайкум! АБС корхонаси қуйидагича акция эълон қилса: Агар хар қандай мижоз (фақат 32, 43 ва 50 дюмли) АБС телевизорларини пулини тўлаб харид қилса; беш кундан сўнг футбол бўйича ХЙЗ жамоаси ғалаба қозонса АБС корхонаси телевизор учун тўланган пулни мижозга қайтариб беради. Агар ХЙЗ жамоаси ютқазса пул қайтарилмайди. Лекин хар икки холатда хам телевизор мижозда қолади. Саволимиз шуки, мижоз шу акцияни билган холда телевизор сотиб олса ва ХЙЗ жамоаси ютган тақдирда АВС корхонаси телевизор пулини мижозга қайтариб берса, пулни мижоз олиши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай шарт билан савдо шаръан жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

11 Сентабр 2023, 22:46 | Савол-жавоблар | 0 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar