Одамларни тўплаб пул олиш

Ассалому алайкум! Бахор келиб дехқончилик ишлар бошлаганда фермер ва дехқонларга ишчи одамлар керак бўлади. Буларга одамларни уйга бориб ёки телефон қилиб тўплаб берсам 10 киши деса 11 кишига пул олсам бу жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром. Сиз бу каби саволни бир неча бор бердиз. Наҳотки 10 кишини топиб 11 кишига пул олишни ҳаромлигини ҳеч билолмасангиз. Сиз тўплаб берганингизга алоҳида ҳақ сўранг. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 10:27 | Савол-жавоблар | 177 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar