Инша Оллоҳ Жаннатимизми?
Ассалому алайкум! Биз мусулмонлар Инша Аллоҳ жаннатимизми? Яъни Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмасак. Беш вақт намозни вақтида адо қилсак. Рўзани савоб умидида тутсак. Қодир бўлсак Ҳаж қилиб, Закот берсак. Ҳалолдан касб қилиб, ҳалолга сарфласак. Зинога яқинлашмасак. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарсак. Гуноҳи кабиралардан сақлансак. Фарзандларимизга тўғри тарбия берсак. Ота-оналаримизни рози қилсак. Амалларимиздан ғурурланмасак. Шунда жаннатга киришимизга умид қилсак бўладими? Жаннатга кириш ўта даражада қийин ишми? Энг катта бахтимиз мусулмон бўлиб туғилганимизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта умид қилинади. Аллоҳ шунча нарсага муваффақ қилганининг ўзи катта умидга сабаб. Шу билан бирга хавфни ҳам унутмаслик керак. Чунки мўминни шу икки ҳис умид ва хавф тўғри йўлда ушлаб туради. عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: حَدَّثَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ الصَّادِقُ الْمَصْدُوقُ: إِنَّ أَحَدَكُمْ يُجْمَعُ خَلْقُهُ فِي بَطْنِ أُمِّهِ أَرْبَعِينَ يَوْمًا نُطْفَةً ثُمَّ يَكُونُ عَلَقَةً مِثْلَ ذَلِكَ، ثُمَّ يَكُونُ مُضْغَةً مِثْلَ ذَلِكَ، ثُمَّ يُنْفَخُ فِيهِ الرُّوحُ وَيُؤْمَرُ بِأَرْبَعِ كَلِمَاتٍ بِكَتْبِ رِزْقِهِ وَأَجَلِهِ وَعَمَلِهِ وَشَقِيٌّ أَوْ سَعِيدٌ، فَوَاللهِ الَّذِى لَا إِلَهَ غَيْرُهُ إِنَّ أَحَدَكُمْ لَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ الْجَنَّةِ حَتَّى مَا يَكُونَ بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا إِلَّا ذِرَاعٌ فَيَسْبِقُ عَلَيْهِ الْكِتَابُ فَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ النَّارِ فَيَدْخُلُهَا، وَإِنَّ أَحَدَكُمْ لَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ النَّارِ حَتَّى مَا يَكُونُ بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا إِلَّا ذِرَاعٌ فَيَسْبِقُ عَلَيْهِ الْكِتَابُ فَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ الْجَنَّةِ فَيَدْخُلُهَا. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадис айтдилар. У зот содиқу масдуқдирлар:
«Сизнинг ҳар бирингизнинг халқ қилиниш (моддаси) онасининг қорнида маний ҳолида қирқ кун жам қилинади. Сўнгра ана шу мислича алақа (зулуксимон қон) бўлади. Сўнгра ана шу мислича музға (чайналган гўшт) бўлади. Сўнгра ичига руҳ пуфланади. Ва тўрт калима: ризқи, ажали, амали ва бадбахт ёки некбахтлигини ёзиш амр қилинади. Ундан бошқа илоҳий маъбуд йўқ Зот билан қасамки, албатта, бирингиз жаннат аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан жаннат орасида бир аршин қолганида ўша китоб ундан ўзиб кетиб, дўзах аҳлининг амалини қилади-да, унга киради. Албатта, бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан дўзах орасида бир аршин қолганида ўша ундан китоб ўзиб кетиб, жаннат аҳлининг амалини қилади-да, унга киради», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Эътибор берайлик, энди ҳадиснинг давомида нима учун одамлар бир-бирларининг ёки ўзларининг бадбахт ёки некбахт экакнликларини била олмасликлари баён қилинади. Пайғамбаримиз ҳадиснинг бу қисмини:
«Ундан бошқа илоҳий маъбуд йўқ Зот билан қасамки», деб бошламоқдалар. Бу эса келажак гапнинг ўта муҳим эканлигига далолатдир.
«...албатта, бирингиз жаннат аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан жаннатнинг орасида бир аршин қолганида ундан ўша китоб ўзиб кетиб, дўзах аҳлининг амалини қилади-да, унга киради».
Одамнинг нима бўлишини ким билар эди? Ҳатто ўша одамнинг ўзи ҳам билмайди. Умр бўйи тоат-ибодатда юриб, охирида шайтоннинг иғвосига учиб, иши расво бўлиши мумкин.
«Албатта, бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан дўзахнинг орасида бир аршин қолганида ундан ўша китоб ўзиб кетиб, жаннат аҳлининг амалини қилади-да, жаннатга киради».
Бунақаси ҳам бўлиши мумкин. Умр бўйи нима қилиб юрган бўлса-да, охирги пайтда инсонлиги қўзиб, яхши бир амал билан ҳоли батамом ўзгариб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳам, «Ақоид» уламолари ушбу ҳадиси шарифни ва шунга ўхшаш бошқа ҳадисларни далил қилиб: «Аҳли қибладан муайян шахсни жаннатий ёки дўзахий эканлигига қатъий ҳукм қилиб бўлмайди», дейдилар.
Аммо юқорида зикр қилинган икки ҳолатда ҳам қадарнинг, Аллоҳнинг собиқ илмининг мажбурий таъсири йўқ. Китобнинг ўзиб кетиши эса унда ёзилган илмнинг ўта аниқ ва пухта эканлигини билдиради холос. Ушбу ҳадиси шарифда Аллоҳнинг илми шомилу комил, аниғу пухта, ҳамма нарсани қамраб олувчи эканлиги баён қилинди. Бу ҳақиқатни бирма-бир ўрганиб чиқдик. Ҳадиснинг охирида инсон ўз амали асосида ҳукм чиқариб, Аллоҳни унутиб қўймаслиги ёки кўнгли бир оз бўлса ҳам бошқа томонга бурилиши мумкин эмаслиги таъкидланмоқда. Ҳеч ким «Умрим бўйича яхши амал қилдим, энди албатта жаннатга кираман», деб хотиржам бўлмасин! Ҳатто умрининг охирги лаҳзасида ҳам иш бошқа томонга айланиб кетиши мумкин. Чунки ҳамма нарса Аллоҳнинг амри билан бўлади. Ҳеч ким «Мен умрим бўйи гуноҳ қилиб ўтдим, энди албатта дўзахга тушаман», деб ноумид бўлмасин! Ҳатто умрининг охирги лаҳзасида ҳам иш бошқа томонга айланиб кетиши мумкин. Чунки ҳамма нарса Аллоҳнинг амри билан бўлади.
Ишларнинг хотимасига қараб, якун ясалади. Умр¬нинг интиҳоси қачонлигини ҳеч ким билмайди. Шунинг учун ҳаётнинг ҳар лаҳзасини умрнинг охири деб билиш керак. Яхшилик қилиб юрганлар охирги иши ёмонлик бўлиб қолмаслиги учун интилиши керак. Ёмонлик қилганлар қолган ҳар бир лаҳзани умрининг охирги лаҳзаси, деб яхшилик қилишга ўтиши керак. Қазо ва қадарга бўлган иймоннинг фойдаси ҳам шунда – кишини доимо яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтариб туришида! (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 10:27 | Савол-жавоблар | 154 | Ислам