Онанинг розилиги

Ассалому алайкум! Онанинг розилиги фақат пулга тақалса, пул сўрайверса, котта еб кенгликда дугоналари билан санаторияю кафе ресторанларга ўрганиб қолган бўлса фарзандларини пулидан. Энди фарзандлариниям ёшлари 40дан ўтиб бораётганига қарамай (етишмовчиликданмас арендада 5та дўконлари бор) шунақа маишатга сўрайверса, фарзандлари пул бермаса қовоқ тумшуқ норозичилик, хуллас ризолик фақат пулга тақалса қандай йўл тутиш керак фарзанд? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввалдан маълум бир миқдорга келишиб, бундан ортиғини бермаймиз деб келишса бўлади. Она бермаганлигингизга рози бўлмаса Аллоҳ таоло онангизни қилаётган исрофига рози эмас. Сизлар у исрофга рози бўлманглар, бундай ҳолатда агар норозиман деса ҳам ўтмайди. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 07:43 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar