МАНТИК

Ассалому алайкум! Инсон яралишидан Аллохнинг мантиги нимадан иборат? 1. Синов учун яратти. Синов нималар беради? 1.Жаннат, Жаханнам. Демак Аллох инсонни яратишидан максади мукофот ва жазо учун. Синовдан утганлар ёки утмаганларнинг амаллари Аллох учун хеч канака фойда зиёни йук, жаханнамдаги азобланадиган ва Жаннатда рохат топадиганларнинг хам Аллохга кувонч ёки кайгу такдим этмайди. Олдин хеч нарса йук эди Аллох бор эди, Аллох замон ва макондан юкоридир, Аллох коинотни яратти сунг ёрни яратти ва улардан олдин инсонни яратти ва гунох сабабли ерга туширди. Аллох инсонни яратишидан олдин инсоният такдири бутун борлик келажаги ва якунини биларди, хаммасини бир тафаккур килсак Аллох Узи учун хеч канака ахамиятсиз ишни килгандек туюлади, одам а.с ни Аллох яратишдан олдин одамдан бу хакида рухсат олганми? Рухсатсиз уни яратиш ва уни ва зурриётларини синовга солиш, жазолаш ва мукофот бериш уз узидан адолат эгасининг иши эмас, зулмдир! Аллох эса пок золим эмас ва Адолатли! Шуларни хаммасини тафаккур килган инсон бунинг охирини топа олмайди, яралишдаги мантикни соддалаштириб тушинтириб беринг!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир илмни устоздан олиш лозим, шундй бундай муаммларга учтамайсиз. Аллоҳ зулмдан пок зот эанини билибсиз, энди шу билан бирга қолган сифатларини ҳам ўқиб ўргансангиз саволингизга жавоб оласиз. Аввало Аллоҳ беҳожат Ғоний зот шундай экан у яратган нарсасини яратишидан бирор фойда ё зарарга муҳтож эмас (Уллоҳга нисбатан бундай фикр қилиш жоиз ҳам эмас), иккинчидан Аллоҳ ҳамма нарсанинг эгаси Молик зот, бундай зот ўз мулкида истаганича тасарруф қилади ва унга нимага бундай қилдинг дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 10:37 | Савол-жавоблар | 140 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar