Ширк келтириб қўймадимми?

Ассалому алайкум! Бир йилча олдин уйландим, биз томонларда анча узоқ вақтлардан бери қолиб келаётган (тўй куни келинни елкада кўтариб оловдан айлантириш) урф-одат бор. Мен ҳам тўйим куни шу урф-одатни қилганман. Айтингчи бу қилган ишим билан Аллоҳга ширк келтириб қўймадимми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўтган ишга саловат. У бидъат одат. Тавба қилинг, истиғфор айтинг кунлик беш вақт намозларни ўз вақтида ўқинг. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 10:37 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar