Ибн Сино ҳақида
Ассалому алайкум! Мен бир жойда ўқиб қолдим. Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ айтган экан “3 нарсага кўра ибн Сино кофирдир:1. Дунё боқий Аллоҳга ўхшаган охири йўқ. 2. Аллоҳ ҳар нарсани умумий билади, икир чикиригача майда деталларигача билмайди, майда чуйдасигача билмайди. 3. Қёматда қайта тирилишда тана қайта тирилмайди. Шу гап ростми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У одам ўлиб кетган. Ростдан ҳам у кишининг эътиқоди шундайми ёки йўқлигини билишни ҳеч иложиси йўқ. Қолаверса биз у кишини мусулмон дейишимиздан жавобгарликка тутилмаймиз. Кофир дейишимиздан албатта сўраламиз. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:05 | Савол-жавоблар | 184 | Ақийда