Савдо агент

Ассалому алайкум! Биз савдо агентига бир қанча маҳсулотдан маълум бир миқдорда режа қўямиз ва унга ойлик белгиланади мисол учун 5 млн ва шарт қўйилади. Агар 100% бажарсанг шунча оласан 50% бажарсанг 2.5 млн. Ойликдан ташқари йўл кирасига 700минг сўм берилади. Савол: Савдо агенти 100% маҳсулотга буюртма олди, лекин фирма буни етказиб беролмади 50% етказиб берди. Бунда агентга 100% иш ҳақи бериладими ёки 50%? Агар 100% берса фирма зиён қилиши мумкин ёки келишувга боғлиқми? 2-савол: Савдо агентга йўлкира бериб 700минг шунча дўконга кирасан десак ва у 2-3тасига кирмаса жарима солса бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Келишувга боғлиқ. 2). Буни ҳам келишиб олинглар. Жарима эмас хизмат ҳақидан айриб қоласизлар. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 10:48 | Савол-жавоблар | 163 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar