Дори чигандим каффорот вожибми

Ассалому алайкум! Мен рўзада сахарликда ният қилиб рўза тутдим ярим соатча вақт ўтгандан кейин бўйним билан елкам оғриб ҳатто нафас олишга ҳам қийналиб кетдим оғриқ жуда кучли эди бошимни ҳам қимирлата олмадим. Оғриқ қолиши учун оғриқ қолдирувчи дори ичиб юбордим сўнг оғриқ қолдирувчи укол олдим ёнбошга. Қайта ният қилганим йўқ доридан кейин ифторликгача бошқа нарса ҳам емадим. Одамлардан сўрасам каффорот тутиш кере деб айтишди. Рамазон ойи тугагандан кейин 1кун ҳайит ўтди эрта куни ҳам ўтди уни эртасига рўза тутдим. 3кун рўза тутдим каффорот рўзасини тутишни ният қилдим деб. Бугун сахарликка ухлаб қолибман. Рамазон ойидан бошқа ойда фақат бомдоддан олдин ният қилиб рўза тутилиши керак деб эштганман шунинг учун бугун ният қилмадим. Мен рўзами бузиб дори ичганим учун 60кун каффорот рўзасини тутишим керакми ёки у қазо рўза хисобланадими? 1кун уҳлаб қолганим учун яна бошидан хисобланадими рўза тутсам? Мен мукаммал билмаганимдан у хатони қилиб қойганман. рўза тутишни бошлаганимга 3йил бўлди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ухлаб қоладиган кунингиздан бир кун олдин шомдан кейинроқ эртага рўза тутаман деб қўйишингиз кифоя қилади. Саҳарликка туришингиз ҳам шарт эмас. Ўша ниятни қилиб олиб, саҳарликкача еб ичсангиз ҳам ўша ниятингиз кифоя қилади. Оғриқ ҳақиқатан бўлган бўлса каффорат шарт эмас. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 10:48 | Савол-жавоблар | 141 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar