Чойхонада овқатдан олиб қолиш

Ассалому алайкум! Бир киши чойхонага келиб " бизга ош, 15 кишимиз(ёки 15 кишига) деса ва заказ қабул қилувчи чамалаб 2.5 кг ошни хисоблаб, мана шунча сўм бўлади деса ва шунча ош пиширилса(2.5кг бўлиши пиширилиши клиентга айтилилиши хам айтилмаслиги хам мумкин). Шунда таомнинг хаммаси клиентникими? Улар таомни еб хатто лаганда ва қозонда ортиб қолса уларнинг барчаси клиентларга қайтариладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қайтарилиши шарт. Бир дона гуручини ҳам қолдиришга на ошпазни ва на бошлиқни ҳаққи йўқ. Олиб қолишса ўғирлик қилган бўладилар. Ҳамма жойга шайтон аралашгани каби чойхоначилар ишига ҳам аралашган экан. Ошпазлар чойхонада ошни қилиб бўлгач қозон ҳаққи деб эгасидан сўрамасдан бир капгир ўзларига ош олишни вожиб даражасида билишар экан. У шаръан ўғирлик, ким уни жоиз деб эътиқод қилса ҳам кофир бўлади. Олмасак бўлмайдида деган эътиқодни қилганларни қўяверинг. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 11:43 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar