Қиморга кириб қолмайдими

Ассалому алайкум! Мен нотурар бинони ижарага бериш билан шуғилланадиган юридик шахсман(МЧЖ)! Тахминан 150 га яқин тадбиркорлик субектлари билан аниқ сумма асосида ижара шартномаси тузилган. Шартномада ижара тўлови жорий ойдан кейингисида ўтмасдан олдин 100% қопланиши керак деб кўрсатилган! Айрим тадбиркорлар ижара тўловини атайинми ёки вазиятданми билмадим албатта шу ойни сўнги кунида тўлов қилишади. (бундай холат хар ойда кузатилади) Уларни бу харакати жамиятимизнинг давлат олдидаги қарзини тўлашга масалан солиқ, электр энергияси, совуқ сув, чиқинди, қўриқлаш хизмати ишчи ходимларнинг ойлик маошини кечикишига олиб келади! Шундай холатларни олдини олиш мақсадида шундай шарт қўйилди : Қайсики тадбиркор ижара шартномасидаги тўловни ойнинг 15 санаси ёки 20 санаси умуман қайсидир аник санани белгилаб шунгача тўлиқ қоплаган тадбиркорларга хархил совғалар бериб чиқилди. Масалан шкалад, яхна ичимлик шунга ўхшаган. Кейинчалик нахд пул кўринишида ютуқли яни лототрон кўринишида ўйин ташкиллаштирилди! Яни биз айтган кунгача ижара тўловини тўлиқ қоплаган (ижара микдори камида 900 минг сўм ёки 1 млн дан кўп бўлган) тадбиркорлар рўйхати шакиллантирилиб лототронгга ташланади ва ичидан 3 та ёки 4 та ёки 5 таси танлаб олиниб шуларга нахд пул берилади! Бошқаларга факат миннатдорчилик билдирилади! Бу ерда қимор ёки жоиз бўлмаган харакатимиз борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Вақтида тўлаганларга совға беришингларни зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 11:53 | Савол-жавоблар | 208 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar