Никоҳ фарзандсизликка сабабми
Ассалому алайкум! 4 йил олдин турмуш қурганмиз. Фарзандимиз йўқ. Дадам қизлик уйимда никоҳлантириб кейин турмуш ўртоғимнинг хонадонларига узатганлар. Қайнонамлар никоҳингиз хато ўқилган деб ҳисоблашяпти. Никоҳ ўқиган киши масжидда имом эмаслар, келин-куёв розилигини ҳам сураш эсларидан кутарилди. Никоҳ пайтида Қайнотам, бувим, ойим, дадам, турмуш уртоғим бор эдилар. Никоҳ ўқишаётганда кимдир дуобат қилиб, ҳатто қўлини мушут қилиб ўтирса ҳам никоҳга кўз тегади, кимдир сизларга ғаразли ният қилган шу сабабли фарзандлариз бўлмаяпти деб ўйлашяпти. 1 талоқ айтиб 3 кундан кейин никоҳингизни қайта ўқитамиз дейишяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Никоҳда ийжоб ва қабул – келин-куёвнинг розилиги асосий рукн ҳисобланади. Усиз никоҳ боғланмайди. Қолганларнинг айтган гаплари шариатимизда йўқ гаплар. Сизнинг ҳолатингизда энг асосий масала, келин-куёвнинг розилиги. Чунки гувоҳлар етарлича бор экан. Маҳр ҳам кейин белгиланса зарари йўқ. Шунинг учун ўша никоҳда иштирок этганлар ҳаммалари ўзингизга яқин жойдаги никоҳ-талоқни пухта биладиган аҳли илм кишига бориб масалани баён қилиб ҳолатга аниқлик киритиб олинглар. Чунки бу масалада бир оғиз гап ҳам натижани бошқача бўлишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 12:04 | Савол-жавоблар | 138 | Оила ва турмуш