Бир ярим йилдан бери хабар олмайди

Ассалому алайкум! Бир танишим эри билан яшамас экан. 1.5 йилдан буëн эри хабар хам олмас экан. Умуман ўшандан бери, лекин жавобни бермаган экан. Аëл хам яшомоқчи хам эмаслар экан. Энди янги хаëт қурмоқ ниятида эканлар, шунга ўртада талоқ тушаганми собик эрлари билан ёки розлигни олиш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Талоқ сўзини ёки талоққа далолат қиладиган бирор сўзни айтмаса никоҳлари узилмайди. Аёлни бошқа одамга никоҳ ўқитилса никоҳи боғланмайди. Эридан талоғини олиши керак. Ундан сўнг уч ҳайз кўриб поклангунича иддасини ҳам ўтириши шарт. Иддасини тугатмасдан никоҳланса ҳам боғланмайди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 12:26 | Савол-жавоблар | 163 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar