Қарзни қайтаришга эгаларини топиш

Ассалому алайкум! Аллоҳ  илмингизни бунданда юқори қилсин. Мен бундан чамаси 7-8 ой илгари 4-5 киши усталардан жами 100 минг сўм қарз олган эдим (хар биридан 20-25минг сўм) Кейин уларни пулларини олиб ўша жойга борсам вақт ўтиб улар ўзларининг вилоятларига кетиб қолишибди. Минг афсуски уларнинг телефон рақамини хам билмайман, уларни тополмаганим учун виждоним қийналмоқда. Нима қилишим керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Эгаларини топиб берасиз. Ҳозир бу қийин иш эмас. Ҳамкасбларидан, ҳамқишлоқлари ёки танишларидан суриштириб барча чораларини қиласиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:02 | Савол-жавоблар | 145 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar