Ишга кириш учун пора бермаслик
Ассалому алайкум! Олий маълумотлиман. Дадам ёлғиз ўзи ишлайди ва 3та фарзандини контракт билан ўқитди. Шулардан мен ўқишни яхши бахоларга тугатдим алхамдулиллаҳ. Энди шу кунларда ота онам мактабга ишга киритип қўйишмоқчи. Табиийки бунинг учин пора беришади. Порасиз иложини қидирябман лекин хамма бусиз бўлмаслигини таъкидлашябди. Уни устига мактабда хижоб ўратмаслиги учун ишлашни хохламайман ва келадиган ойликдан хам қўрқаман. Ўзим бош тортишни иложини тополмаябман фақат мени яхши ўқиганлигиму, ўқувчиларни билимли қила олишимни рўкач килиб ишлашга мажбурлашябди. Бундай вазиятда қандай йўл тутсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пора бериш жоиз эмаслигини тушинтирингعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه ، قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ فِي الْحُكْمِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.
Аллоҳдан Ўзи хуш кўрадиган ва рози бўладиган нарсага муваффақ қилишини сўраймиз. Аллоҳу аълам. Пора араб тилида «ришва» деб аталиб, шаръий истилоҳда адолатни йўққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсага ишлатилади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари жуда оғир жазодир, чунки лаънат бировнинг Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳ таолодан сўраган нарса бўлмай қолмаслиги ҳаммага маълум. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 12:37 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар