Ҳижобга қаршиларни дуойибат қилса бўладими

Ассалому алайкум! Ҳижобга кирганимга унча кўп бўлмади лекин шу кунгача анча инсонларни ҳижобимга қарши гапларини эшитаман қариндошларим, боланицадаги базилар, ҳатто беш бегоналарни(нима кийиб олдинг, жиннимисан, бу нима аҳвол деган гаплар ва ҳоказо). Менга қарата айтган ҳар бир ҳижоб ҳақидаги ёмон гаплари юрагимга оғир ботади. Мен уларга ортиқча гапирмасамда ичимда Аллоҳ охиратда жазосини берсин дейман. Шундай дуо қилсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз улардан хафа бўлманг. Улар динни яхши тушунмаганларидан шундай қилишган бўлади. Улар сизга билиб, билмай зулм қилганида сиз мазлума бўласиз. Мазлумларни дуоси ижобат бўлади. Сиз уларни дуоибад қилмасдан фурсатдан унумли фойдаланинг ва кўп истиғфор айтиб, уларга ҳидоятини сўраб дуо қилинг. Яхши дуо ҳам ёмон дуо ҳам битта оғиздан чиқади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 12:48 | Савол-жавоблар | 183 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar