Клик хизмати

Ассалому алайкум! Яқинда отам операция бўлиб қолди пул зарур бўлиб хамкаспимдан 10(милион) сўм клик орқали пул олиб турдим. 7(мил) клик орқали ва 3(мил) нахт пул шаклида қайтардим. Кейин хаялимга клик хизмати 1% банк хизмати ушлаган эсимга келиб қолди. У инсон мен учун 100 (минг) сўми банк хизматига кетиб қолди. Яъни зарар кўрди. Шу пулни хамкасбимга берсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Беришингиз керак. Ўша банк хизмати учун олиб қолган пулга қарз бўласиз. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 13:20 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar