Намоз ўқиётганда бола келиб ёпишса

Ассалому алайкум! Намоз ўқиётганимда, баъзи холатларда 4 ёшлар атрофидаги ўғилчам орқамдан келиб бўйнимга осилиб олади. Шу холатда қиёмда хам, рукуда хам, саждага борганимда хам, деярли намозни тугатгунимча қучоқлаб тураверади. Шундай холатда намозим бузилмайдими ёки бошқа ўқишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бузилмайди. Аммо сизга ёпишиб турганда таглиги(памперси) нажосатдан пок бўлсин. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 13:20 | Савол-жавоблар | 150 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar