Ҳаётга қизиқишим қолмади ҳамма нарса зерикарли
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Мен низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети талабасиман. Исмим отабек. Бу саволни жавобини сайтдан топомадим. Ҳозир аҳволим молявий жиҳатдан нармалний. Праблемаларам унча кўпмас ва қийинмас. Лекин негадир ҳаётга қизиқишим қомади. Ўзимни дунёдаги энг бахтсиз кишидай ҳис қиламан. Ҳаётимда мано қомади. Дахшат зерикдим. Ўзимни ёлғиз ҳис қиламан. Агар кимдир билан уршиб қосам. У ундай қивораман бундай қивораман деса ўлдирсангҳам барибир дейман. Тўғриси уйлангим келяпти. Агар ўқишга кирмаганимда 2023 йил боҳорда уйланмоқчи эдим. энди таҳминан 2027 йилгача кутаман чунки ота онам ўқишни битириб иш топиб кейин уйланасан девотти. Кўча куйда исломий оилаларни кўрсам , эрига ҳасат билан қарайдиган боб қоганман. Ичим эзилади. Нега унда солиҳа аёл бору менда йўқ деб. Солиҳа ҳижобли қизларни кўрсамҳам ичим дахшат эзилади. Менга ҳам шунақа умир ёлдош насиб қилар микин деб. Шу аламдан нимадирқиб қутулсам бўладими илтимос маслаҳат беринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тезроқ уйланинг. Аллоҳ насиб қилса, барака ва яхшиликка сабаб бўлади. Ниятингизни тўғри қилинг. Зерикмаслик учун эмас, суннатга амал қилиб деб ният қилиб уйланинг. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 13:31 | Савол-жавоблар | 153 | Оила ва турмуш