Сотилган уйни қайтариб олиш

Ассалому алайкум! Бир одамга уй сотганман келишилган пулни ярмини олганман. Қолган ярмини келишилган вақтда бериши керак эди, лекин айрим сабабларга кўра беролмади. Ман уйни қайтариб олишимни айтдим. У одам уйни ремонт қилган экан. Уйимни пулини беролмаяпти, уйни қайтариб олсам бўладими? Қилинган ремонт пуличи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз “фалон кунгача пулини бермасангиз қайтариб оламан” деб қайтариб олишни келишган бўлсангиз ва беролмаган бўлса қайтариб олишингиз мумкин. Буни шариатда “хиёруннақд” дейилади. Яъни “сотган молимни фалон кунгача бермасанг байъни бекор қиламан” дегани. У шартни қўймаган бўлсангиз қайтариб ололмайсиз. Уйни бошқа одамга соттириб ўзингизни ҳаққизни олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 13:42 | Савол-жавоблар | 160 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar