Закот чиқаришни ҳеч тушина олмаяпман

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Ассалому алайкум, Ҳазрат! Закот ҳақида бир неча мақолаларни о‘қидим, шунингдек, мазкур сайтдаги ко‘пгина саволларни о‘қиб чиқдим. Барибир закотни қандай ҳисоблашни тушуна омадим. Савол шуки, агар киши о‘тган йил ҳисобида қиммматлироқ нарсасини 15млн га сотиб пули нисобга етди, аммо бу пул 2 ойга ҳам бормай нисобдан тушиб кетди ва қайта нисобга етадиган пул тушмади қо‘лига. Энди бу одам нима қилади о‘ша 15 млн га закот берадими ёки закот унга вожиб бо‘лмайдими. Такрор савол бо‘лса минг бор узр. Раҳмат. Аллоҳ сиздан ва биздан рози бо‘лсин, Омин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Нисобга етганидан сўнг бир йил тўлиқ ўтмагунча закот берилмайди. Сиз айтган ҳолатда закот берилмайди.

2 Май 2022, 21:06 | Савол-жавоблар | 153 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar