Насия савдо масаласи

Ассалому алайкум! Мани бир танишимга пул зарур бўлиб қолди ман насияга танишларимга мол бераман. Шуни билган танишим мандан пул сўраганиди фоиз эвазига ман таклифини рад этдим ва бошқа таклифни айтдим. Ман пулимга бозордан пулим қийматига етадиган товарни олиб бераман, кейин у товарни қайтиб сотиб нақт пул қилиб олишингиз мумкун дип эткан эдим ва шундай қилдик. Энди қилган ишимдан кўнглим хира қилган ишим билан пулимни харом қилдимми? Агар харом қилган бўлсам у пулларни эхсон қилишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз насияга олиб берган нарсангизни ўзингиз нақдга қайтариб сотиб олманг. Бу ишларингиз шаръан дуруст бўлса ҳам қилган одам барака топмайди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 13:53 | Савол-жавоблар | 166 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar