Руҳий ҳаста

Ассалому алайкум! Бир синглимиз номидан ёзмоқдаман. Отам руҳий хаста ҳаттоки бировни ўлдириш ҳолатида. Кичкина бола пайтимизда онам ва бизларни ўлдирмоқчи бўлиб таҳдид қилардилар ярим тунлари онам бизларни кўчага олиб қочиб ухлаш учун бошпана қидирарди, кўп қийинчиликлар кўрардик. Руҳий касалхонада бир неча бор даволатдилар онам ахийри иложсизликдан қариялар уйига топширишга мажбур бўлганлар. Йигирма йил бўлди энди ҳаммамиз оилалимиз, ишлимиз. Оилада тўрт фарзандмиз бир ўғил ва уч қиз. Акам тез-тез отамни кўргани бориб туради. Опа синглим билан маслахатлашиб акамизга уйга опкелинг ёрдамлашамиз десак кўнмаяптила. Чунки кун бўйи ишда бўладила уйда ёлғиз онам қоладила у кишига зарар етказса ёки ўлдириб қўйсалачи деб қўрқяптила. Қуръон тиловат қиладиган бир аёл менга бунинг охиратда ажри ёмон Аллоҳ сизлардан норози қандай бўмасин уйга опкелиб қараш керак деди. Сизга саволим отам вафот этганларидан сўнг олиб келиб амаллари билан дафн қилиб дуою фотиҳада бўлсак ҳам охиратда биз фарзандларга ажри қандай бўлади, гуноҳкор бўлиб қоламизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Зарарига қаралади. Ҳақиқатан зарар етказиши аниқ бўлса ўша турган жойида яшагани яхши. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 13:53 | Савол-жавоблар | 171 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar