Аудио китоблар эгалик ҳуқуқи

Ассаламу алайкум. Мен телеграм каналингизда, сайтингизда сизларни жавобларингизни кузатиб бораман. Раҳмат, барчаларингизнинг илмингиз зиёда бўлсин. Шу савол жавобларда эгалик ҳуқуқи тўғрисида( авторские права) савол жавобларни ўқидим. Мени бир телеграм каналга қўшишди. Бу каналда савобли ишлар қилиб турилар экан. Бир куни "эртадан бошлаб "Саодат асри қисаалари" китобининг аудио формати ташлаб борилади деб айтишди. Кейин мен ҳам эшитишни бошладим рухсат олган бўлса керак деб. Рухсат олгандай таассурот уйғонганди. Шу каналга қўшилган оғайним билан суҳбатлашганимда у 1 марта эшитиб кейин эшитмай қўйганини айти ва у рухсат сўраб аудио фоматни олганми ёки олмаганини билмагани учун эшитмай қўйганини айтди. Шу суҳбатдан сўнг мен канал эгасига ёздим. У инсон рухсат олмаганини, интернетдан юклаб олганини айтди . У инсонга эгасидан рухсат сўраб ишлатишингиз керак дедим. Бу аудио ёзувларни моддий жиҳатдан манфаат кўзлаган бўлиши мумкин. Сизнинг каналингиздан шунга ўхшаш савол жавобларни ташладим. У рад этаверди қолган каналлардан ҳам аудио тарқаб ётибдику нега ҳамма менга гапираверади деган жавобни айтиб каналдан чиқиб кетишимни айтди. Мен бу каналдан чиқиб кетим. Бир оғайним бу аудиони бир имом овоз берганини ва аудиосини тарқатишга рухсат берилганини айтди. Аудиони телеграмдан қанча кўп одам юклаб олса кетган мб ларига телеграм муаллифга пул тўлаб бериш функсияси борлигини айтди. Телеграмни бунақа функсаяси бор йўқлигини билмайман.1) Шундай аудиоларни эшитишимиз мумкинми. 2) Шу ктиобнинг аудиосини текинга тарқалишига ижозат берилганми.3) Шайхимизнинг интернетда тарқалган китоблариниг аудиоларини эшитишимиз мумкинми.4) Менга бу гапларим фатво бериб юборгандай туюлди бу фатвога кирадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1) Муаллифнинг рухсатини олиш керак. Рухсатсиз бўлса, эштиш дуруст эмас.2) Бизнинг хабаримиз йўқ.3) Аудио китобларни бизга тегишли бўлган канал, саҳифалардагиси ва улардан олинганлигига ишораси борини эштишингиз мумкин.4) Бу фатвога кирмайди. Сиз ўзингиз эшитган, билган фатволарингизни етказган бўласиз. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 13:53 | Савол-жавоблар | 156 | Адабиёт
|
Boshqa savol-javoblar