Намозни салом бериб эрта тугатилса

Ассалому алайкум! Пешин намозида 4 ракат фарзни 2 ракат ўқиб салом бериб тугатиб қўйса ва саломдан кейин тўлиқ ўқимаганини билиб қолса нима қилиш керак? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Салом бериб, саломдан бошқа гапларни гапирмаган бўлса туриб қолганини ўқиб охирида саждаи саҳв қилиб қўйса намоз адо бўлади. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 16:42 | Савол-жавоблар | 156 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar