Орамизда никоҳ борми

Ассалому алайкум! Бир инсонни илтимоси билан ёзвотгандим. Эрим мен хақимда гумонга бориб жанжал қилди. Бунга ичкилик сабаб бўлди. Менга ишонмасангиз жавобимми берин десам эрим “бор кет” деди. Орадан 6 йил ўтди, шу 6 йил ичида 3 та боламга ёрдам қимади. Суд ажраштирмади, энди келиб яшиман, болларим бор деди. Орамизда никох борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жавобингизни сўраганизда “бор кет” деганда талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушади. Бундан аввал бошыа талоқ тушмаган бўлса ва талоқлар сони учта бўлмаган бўлса, розилик билан қайта никоҳ ўқитиб яшалса бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 14:03 | Савол-жавоблар | 142 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar