Отамдан қолган халол пулни (маошларини) қандай эхсон қилсам бўлади
Ассалому алайкум! Бу сайтга биринчи марта ёзишим. Бир ўртоғимизнинг оталари вафот этган, Оталаридан озроқ пул қолган, ўша пулдан камбағалларга Қуръон китоб ва жойнамоз, ёки етим болаларни бошини силаш кийим кечак озиқ овкат, янги қурилаётган масжидга эҳсон қилмоқчи. Қай бирига эҳсон қилгани афзаллроқ?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳеч бирини қилишга ҳаққилари йўқ. Марҳумдан қолган нарса ва пулларни меросхўрлар орасида шариат буюрганидек тақсимланиши шарт. Тақсим қилингандан кейин меросхўрларнинг бири ўз улушидан ўтган кишининг номидан эҳсон қилса бўлади. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 01:28 | Савол-жавоблар | 138 | Закот