Махрни бермаса

Ассалому алайкум! Эр хотинига ваъда қилинган махрни бермаса, хотини билан яшамаса, жавобини беришдан бош тортса, хотини билан яшаган пайти ёлғон сўзлаган, қуруқ ваъдалар бериб бажармаган бўлса, хукми нима бўлади. Бу аёлига нисбатан зулм эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар ваъда қилган маҳрни бермаса, ўша эр аёлидан хотин сифатида ҳеч нарса талаб қилишга ҳаққи бўлмайди. Маҳр аёлнинг шахсий ҳаққи бўлиб, хоҳласа олади хоҳласа кечиб юборади. Хотини билан яшамаса, жавобини беришдан бош тортса, хотини билан яшаган пайти ёлғон сўзлаган, қуруқ ваъдалар бериб бажармаган бўлса, золим, ёлғончи ва мунофиқ бўлади. Бу аёлга нисбатан зулм бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 14:47 | Савол-жавоблар | 272 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar