Тахоратда тишдан қон келса

Ассалому алайкум! Таҳорат олаётиб тишимни чайганимда кўп ҳолларда қон чиқади, таҳоратни олиб бўлиб тугатгунимча қолади қон келиши, таҳоратимга тасири борми? Умуман олганда ғусл ва таҳорат пайтида таҳоратни синдирадиган ишлар бўлса қайтадан бошлаш керакми ёки тўлиқ тугатмаганлигимиз учун давом эттираверамизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қонни тўхтатиб ёки таҳоратни бузувчи нарсани тўхтатиб кейин покланишга киришилади, бўлмаса таҳорат ўтмайди шу сабаб бетаҳорат ўқилган намоз ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 14:58 | Савол-жавоблар | 183 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar