Оладиган пулим халолми?
Ассалому алайкум! Ҳозир чет давлат университетларига имтиҳониз ўқишга киритиб қўядиган фирмалар бор, улар университет билан шартнома қилади ва тўлов қилган абитуриентларни имтиҳонсиз чет давлатларга ўқишга жойлаб қўяди. У талабалар кейинги йил ўзимизни давлатга имтиҳон билан ўқишини кўчириб келади. Имтиҳондан ўтиш учун жуда паст балл белгиланган, шунинг учун ўқишга киролмаганлар шу йўл билан киришади. Баъзилари ўқишни кўчиришда ҳам пора беради. Ҳозир менга ҳам шунақа фирмалар одам топиб беришим эвазига пул таклиф қиляпти. Мен бошқа танишимга шу пулни ярмини вада қилиб одам топиб беришини айтдим. Мен шу пулларни олишим ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бизга маълум бўлишича уларни ишларида ёлғон ва фирибгарликлар бор экан. Кузатинг, агар шариат ҳаром қилган ишлар, ёлғонлар, фирибгарликлар бўлса ишламанг ҳам одам ҳам топиб берманг. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 18:34 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром