Рибо аломати борми?
Ассалому алайкум! 1-холат. Бир инсондан 5000 олдим, икки йилда 7200 қилиб қайтариш шарти билан. Биламизки бу очиқ рибо. 2-холат. Бир инсонга айтдим: ўзимга тегишли бўлган автомашинамни сизга, холис гувохлар иштирокида 5000га сотаман, шарти шуки пулини 24 ойга бўлиб тўлаш шарти билан (жами 7200) худди шу мулкни қайта сотиб оламан, вақтида тўламасам борозга олиб чиқиб сотамиз, қарзни узаман, қарздан қолгани ўзимники. Ортиқча қоғозбозлик ва харажат бўлмаслиги учун машинамни сизнинг номингизга ўтказиб бермайман, аммо шаръан машина сизники. Хамма пул тўланганидан сўнг машина аввалгидек ўз номимда қолаверади, шаръан менга ўтади. Иккинчи холат хам худди биринчи холатдек рибо хисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳам судхўрликни айни ўзи. Сиз ўзингиз муддатга сотган нарсангиз муддати тугамасидан ўзингиз қайтариб ололмайсиз. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 14:58 | Савол-жавоблар | 203 | Молия ва тижорат