Қурбонликни бошқа жойда қилса савоби кетиб қолмайдими
Ассалому алайкум! Мени отам қассоб қишлоқда уйимизда ҳар икки кунда бир қора мол сўядилар ва дўконга об чиқиб сотадилар. Саволим шуки мен отамга қурбонликка қўй олиб қурбонлик қилайлик ота деб тушунтирдим. Отам менга шундоғам ҳар куни уйимизда Аллоҳни исми билан зикр қилиниб мол сўйилади қон чиқади уйимиздан, биз учун шартмас шуни ўзи қурбонликка ўтади деб айтдилар. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик бу уйда қон чиқариш ёки Аллоҳни исмини зикр қилиб сўйиш эмас. Қурбонлик бу, қодир бўлган мусулмоннинг зиммасига алоҳида вожиб бўладиган амал. Агар зиммаларингизга вожиб бўлган бўлса, бозорда сотиш учун сўйилган ҳайвонлар қурбонлик ўрнига ўтмайди. Алоҳида ният қилиб, қурбонлик деб Аллоҳнинг исмини зикр қилиб жонлиқни сўйишингиз керак. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 15:09 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар