Менга ҳаромми?

Ассалому алайкум! Болалар касалхонасида клиник ординатор (2 йил давомида ўқиб, ўрганиб, маълум шифохонада ишлар қилинади) блиб ишлайман! Бўлимда беморларга хар куни бепул овқат берилади. Деярли хар сафар овқат олинмасдан ортиб исроф бўлади, ташлаб юборилади ёки баъзи тозалик ходимадари томонидан уйга, чорвага деб олиб кетилади. Саволим, баъзида шу овқатдан ейиш менга харом бўлмайдими? Чунки расман беморлар сонига қараб берилади. Алҳамдулиллаҳ, ўзимга тўқман, фақат исроф кам бўлишини хохлайман. Саволим тушунарли бўлди деб умид қиламан! Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! У фақат беморлар учун қилинса ишчиларни ундан ейишга ҳаққи йўқ бўлса ейишингиз жоиз эмас. Емаган кишилар ўзлари сиз еяверинг деб рухсат беришса сиз ейишингиз мумкин. Чунки бу уларнинг ҳаққи эди. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 14:53 | Савол-жавоблар | 174 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar