Исломни устуни ҳақида ҳадис
Ассалому алайкум! Бир марузада эшитиб қолдим "Исломни устуни намоз ва исломни чўққиси жиҳод" диди. Шу гап қанчали тўғри? Агар тўғри бўлса қандай қилиб амал қилсак бўлади, жиҳод сўзи кенг манодаку?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадисда ворид бўлган бўлиб, бу ердаги “жиҳод” Аллоҳнинг сўзини олий қилиш учун қилинадиган жиҳод ҳисобланади. Қуйида ҳадиснинг тўлиқ матнини келтирамиз: عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي سَفَرٍ فَأَصْبَحْتُ يَوْمًا قَرِيبًا مِنْهُ وَنَحْنُ نَسِيرُ فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ أَخْبِرْنِي بِعَمَلٍ يُدْخِلُنِي الْجَنَّةَ وَيُبَاعِدُنِي عَنِ النَّارِ قَالَ: لَقَدْ سَأَلْتَنِي عَنْ عَظِيمٍ وَإِنَّهُ لَيَسِيرٌ عَلَى مَنْ يَسَّرَهُ اللهُ عَلَيْهِ: تَعْبُدُ اللهَ وَلاَ تُشْرِكْ بِهِ شَيْئًا وَتُقِيمُ الصَّلاَةَ وَتُؤْتِي الزَّكَاةَ وَتَصُومُ رَمَضَانَ وَتَحُجُّ الْبَيْتَ ثُمَّ قَالَ: أَلاَ أَدُلُّكَ عَلَى أَبْوَابِ الْخَيْرِ الصَّوْمُ جُنَّةٌ وَالصَّدَقَةُ تُطْفِئُ الْخَطِيئَةَ كَمَا يُطْفِئُ الْمَاءُ النَّارَ وَصَلاَةُ الرَّجُلِ مِنْ جَوْفِ اللَّيْلِ شِعَارُ الصَّالِحِيْنَ قَالَ: ثُمَّ تَلاَ - تَتَجَافَى جُنُوبُهُمْ عَنِ الْمَضَاجِعِ - حَتَّى بَلَغَ - يَعْمَلُونَ - ثُمَّ قَالَ: أَلاَ أُخْبِرُكَ بِرَأْسِ اْلأَمْرِ وَعَمُودِهِ وَذِرْوَةِ سَنَامِهِ قُلْتُ: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ قَالَ: رَأْسُ اْلأَمْرِ اْلإِسْلامُ وَعَمُودُهُ الصَّلاَةُ وَذِرْوَةُ سَنَامِهِ الْجِهَادُ ثُمَّ قَالَ: أَلاَ أُخْبِرُكَ بِمَلاَكِ ذَلِكَ كُلِّهِ قُلْتُ بَلَى يَا نَبِيَّ اللهِ فَأَخَذَ بِلِسَانِهِ وَقَالَ: كُفَّ عَلَيْكَ هَذَا فَقُلْتُ: يَا نَبِيَّ اللهِ وَإِنَّا لَمُؤَاخَذُونَ بِمَا نَتَكَلَّمُ بِهِ فَقَالَ: ثَكِلَتْكَ أُمُّكَ يَا مُعَاذُ وَهَلْ يَكُبُّ النَّاسَ فِي النَّارِ عَلَى وُجُوهِهِمْ أَوْ عَلَى مَنَاخِرِهِمْ إِلاَّ حَصَائِدُ أَلْسِنَتِهِمْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ فِي اْلإِيْمَانِ وَصَحَّحَهُ Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарга чиққан эдим. Кетиб бораётганимизда у зотга яқинлашиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менга, мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», дедим.
«Батаҳқиқ, буюк нарсани сўрадинг. Зотан, у Аллоҳ муяссар қилган кимса учун жуда ҳам осондир. Аллоҳга ибодат қилурсан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмассан ҳамда намозни қоим қилурсан. Закотни адо қилурсан. Рамазон (рўзаси)ни тутурсан. Байтни ҳаж қилурсан», дедилар. Сўнгра: «Сени яхшилик эшикларига далолат қилиб қўяйми? Рўза сақловчидир. Садақа худди сув оловни ўчиргандек, хатоларни ўчиради. Кишининг кечаси ўқиган намози солиҳларнинг шиоридир», дедилар ва «Ёнбошлари ётар жойларидан жафода бўлурлар» оятини тиловат қилдилар. Сўнгра эса:
«Сенга ишнинг боши, умуртқа поғонаси ва ўркачининг чўққиси ҳақида хабар берайми?» дедилар.
«Оре, эй Аллоҳнинг Расули», дедим.
«Ишнинг боши Исломдир. Унинг умуртқа поғонаси намоздир. Ўркачининг чўққиси эса, жиҳоддир», дедилар. Сўнгра эса:
«Сенга ўшаларнинг ҳаммасига молик бўлган нарсанинг хабарини берайми?» дедилар. Мен:
«Оре, эй Аллоҳнинг Пайғамбари», дедим.
Шунда у зот тилларини тутдилар ва: «Мана буни тийгин!» дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, биз гапирган нарсамиз учун, албатта, (иқобга) олинамизми?» дедим.
«Онанг азангни тутсин, эй Муоз. Одамларни тилларининг маҳсули дўзахга юзтубан (ёки тумшуқлари ила) туширмаса, нима туширар эди!» дедилар».
Имом Термизий «Иймон» бобида ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда ҳар бир мўмин билиши ва амал қилиши лозим бўлган улкан ишларга далолат бор.
Бу ишларни бирма - бир кўриб чиқишдан олдин саҳобаи киромларнинг, хусусан, Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг солиҳ банда бўлиш учун қанчалар иштиёқманд эканликларини тушуниб етишимиз ва улардан ўрнак олишимиз керак.
ҳазрати Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бу борада қилган илтимосларига назар солинг:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менга, мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг».
Демак, мақсад нима қилиб бўлса ҳам жаннатга кириш эмас. Мақсад - жаннатга дўзахдан узоқлашган ҳолда, унга яқинлашмай туриб кириш.
Бугунги кишилардан баъзилари эса, фалон ишни қилса жаннатга кирар экан, биз ҳам қилганмиз, деб умрида бирор марта ийд намозига бориб қўйгани ёки шунга ўхшаш бир нарсани айтадилар.
Тўғри, ўша қилинган иш учун маълум муддат жаннат мукофоти бўлиши мумкин, аммо тарк қилинган ҳар бир фарз ёки вожиб учун, ўқилмаган ҳар бир ракат намоз, тутилмаган ҳар бир лаҳза рўза, берилмаган ҳар бир тийин закот учун қанчадан-қанча дўзахда ётиш ҳам бор, дейилса, эътибор бермайдилар.
Бу ўта масъулиятсизлик, Аллоҳнинг динини писанд қилмасликдир. Аслида мўмин-мусулмон банда жаннатга элтувчи ҳар бир амални кичик демасдан қилиши, дўзахга элтувчи ҳар бир нарсадан қочиши керак. Чунки жаннатга кириб, дўзахдан узоқлашиб қолиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифда айтганларидек, буюк, лекин Аллоҳ муяссар қилганлар учун осон ишдир.
Ана энди бу ҳадисда зикри келган ўта муҳим ишларни бирма-бир кўриб чиқайлик:
I. Инсонни жаннатга киритиб дўзахдан узоқлаштирадиган ишлар:
1 .«Аллоҳга ибодат қилурсан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмассан».
Демак, эътиқодда ҳам, амалда ҳам ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилиб, У зот эътиқод қил, деган нарсаларига эътиқод қилиб, амрларига бўйсиниб, кўрсатмаси ила Ўзига итоат қилган ҳолда яшаб ўтиш лозимдир.
2. «Намозни қоим қилурсан».
Демак, банданинг дўзахни четлаб, жаннатга кириши учун зарур ва лозим омиллардан бири намозни қоим қилиб, тўкис ўқишидир. Намоз фарз бўлгандан бошлаб, умр охиригача уни бир ракат ҳам қолдирмай ўқишга ҳаракат қилиш ва уни адо этишдир. Намоз ўқимаган одам бу бахтга муяссар бўла олмайди. Шунингдек, ёлғиз ийд ёки жума намозини ўқиб юрганлар ҳам ўзларини намозни қоим қилганлар қаторига қўша олмайдилар.
3. «Закотни адо қилурсан».
Моли нисобга етган мусулмон одам учун закот бермоқ худди иймондек ва намоз ўқишдек фарздир. Закотни инкор қилган одам кофир бўлади, уни эътироф қилиб туриб бермаган одам эса, осий бўлади. Жаҳаннамни четлаб, жаннатга киришни хоҳлаган банда бошқа ибодатлар қатори закотни ҳам адо этиши лозиму лобуддир.
4. «Рамазон (рўзаси)ни тутурсан».
Бандани жаҳаннамни четлаб жаннати наъимга кириши учун зарур бўлган омиллардан бири Аллоҳ таоло фарз қилган Рамазон ойи рўзасини иймон ва ихлос ила тутишдир. Бусиз дўзахни четлаш ҳам, жаннатга кириш ҳам мумкин эмас.
5. «Байтни ҳаж қилурсан».
Байтни ҳаж қилиш қодир бўлганларга умрида бир маротаба фарз эканлиги ҳаммага маълум ва машҳур.
Жаннатга кирмоқчи, жаҳаннам азобидан қутулиб қолмоқчи бўлган ҳар бир банда Исломнинг беш рукнига оғишмай амал қилмоғи лозим. Ислом Аллоҳ томонидан юборилган мукаммал ва баркамол дин. Мусулмон эса ўша мукаммал динга мукаммал амал қиладиган одамдир.
Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг, деган илтимосига калимаи шаҳодатни айтмоғинг, деб жавоб бермадилар?
Лекин шу билан баробар ким намоз ўқиса, жаннатга киради, ким рўза тутса, жаннатга киради ёки ким закот берса жаннатга киради, ким ҳаж қилса жаннатга киради, деган ҳадислар ҳам бор. Ҳатто баъзи ҳадисларда бир мушукни ўлимдан қутқариб қолган аёлнинг жаннатга кириши ҳақида ҳам таъкид келган. Бу бошқа ишларни, ибодатларни қилиш керак эмас, дегани эмас. Балки ўша зикр этилаётган ибодатга кишиларни тарғиб қилишдир.
Одатда инсонлар орасидаги оддий муомалаларда ҳам фалон ишни қилсанг мақсадингга етасан, дейилади. Бу бир ўша иш билан мурод ҳосил бўлади, бошқасини қилма, дегани эмас. Балки мазкур ишнинг аҳамиятини таъкидлаш, холос.
Қолаверса, банда жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган беш рукн билан ҳам кифояланиб қолмаслиги керак. Шунинг учун ҳам ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга у киши сўрамасалар ҳам бошқа ишларни баён қилиб бермоқдалар.
«Сени яхшилик эшикларига далолат қилиб қўяйми?» демоқдалар.
Демак, мўмин-мусулмон қандай қилиб бўлса ҳам дўзахга тушмаслик, дўзахдан қутулиб қолиш нияти билан эмас, балки ундан кўра юқорироқ даражаларни кўзлаб яшамоғи лозим. Мўмин-мусулмон банда яхшилик эшикларини ахтариб юриши, ундан кириши лозим. Унга раҳм қилиб ҳабиб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик эшикларини ўзлари кўрсатиб бермоқдалар.
II. Мўмин учун яхшилик эшиклари:
1. «Рўза сақловчидир».
Фарз рўза олдин зикр қилингани учун ушбу иборадаги рўзадан нафл рўза кўзда тутилгани ўз-ўзидан равшан. Демак, мўмин-мусулмон банда ўзи учун яхшилик эшигининг очилишини истаса, фақат фарз рўза билан кифояланиб қолмай нафл рўза ҳам тутиши керак.
Чунки рўза сақловчидир.
Чунки Рўза рўзадорни турли ёмон ишлардан ва гап-сўзлардан сақловчидир.
Шаҳватга берилишдан сақловчидир.
Ёмон ахлоқлардан сақловчидир.
Турли-туман касалликлардан сақловчидир.
Шундоқ экан, рўза мўмин-мусулмон киши учун яхшилик эшикларидан бўлмай, нима бўлсин?
2. «Садақа, худди сув оловни ўчирганидек, хатоларни ўчиради».
Закот молиявий фарз ибодат бўлса, садақа молиявий нафл ибодатдир. Демак, мўмин-мусулмон инсон фақат молиявий фарз ибодат билан кифояланиб қолмай молиявий нафл ибодат қилиб ҳам туриши керак.
Хўл-қуруқни куйдириб бораётган оловни сув ўчиргани каби инсоннинг икки дунёсини куйдириб бораётган гуноҳларини садақа ўчиради.
Шунинг учун билиб-билмай қилган гуноҳ-хатоларим ўчиб турсин, деган инсон бева-бечораларга, фақир фуқароларга, етим-есирларга садақа қилиб туриши керак. Ана шунда мақсадга эришади. Шундоқ экан, садақа қилиш яхшилик эшикларидан бири бўлмай, нима бўлсин?!
3. «Кишининг кечаси ўқиган намози солиҳларнинг шиоридир».
Фарз намоз бандани дўзахни четлаб жаннатга киришини таъминласа, кечаси ўқиладиган нафл намоз уни солиҳлар даражасига кўтаради. Кечаси туриб бедор бўлиб, таҳажжуд намозларини бардавом ўқиб юрмаган киши солиҳлик даъвосини қила олмайди.
ҳа, тун қаърида ғофиллар ухлаб ётганида бедор бўлиб, ўз Роббиси ила муножотда бўлиб, таҳажжуд намози ўқиб, солиҳлар шиорини қоим қилган бандаларгина ўзлари учун яхшилик эшикларидан бирини очган бўлади. Бундоқ бандаларни Аллоҳ таоло ҳам Ўз каломида мадҳ этмиш.
Шунинг учун Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алай-ҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга ўша ояти каримани тиловат қилиб бермишлар:
«Ёнбошлари ётар жойларидан жафода бўлурлар».
Яъни ёнбошлари роҳат жойдан узоқда бўлиб, ётмасдан намоз ўқиш билан машғул бўлурлар.
Дарҳақиқат, тунда бедор бўлиб, нафл намоз ўқиш кишини улкан фазлга эга қилади ва унга яхшилик эшигини очади.
Шунинг учун ўзига яхшилик эшиги очилишини истаган ҳар бир мўмин-мусулмон кечаси таҳажжуд намози ўқиб туришни одат қилиб олиши керак.
Мўмин-мусулмон инсон ўзининг жаннатга кириши, дўзахдан бутунлай қутулиши ва ўзи учун яхшилик эшикларининг очилиши билан кифояланиб қолмаслиги керак.
Шунинг учун ҳам ҳабиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиснинг давомида Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга:
«Сенга ишнинг боши, умуртқа поғонаси ва ўркачининг чўққиси ҳақида хабар берайми?» дедилар».
Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламдан бўлган бу таклифга ҳар бир мусулмон Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга қўшилиб:
«Оре, эй Аллоҳнинг Расули», дейиши турган гап. Ишнинг боши, умуртқа поғонаси ва ўркачининг чўққиси нимадир?.
1. «Ишнинг боши Исломдир».
Икки дунё ишининг боши Исломдир.
Бошсиз тана ҳеч нарсага арзимаганидек, Исломсиз бўлган ҳамма ишлар ҳам ҳеч нарсага арзимайди.
Шунинг учун ҳар бир иш Исломга мувофиқ, исломий равишда бўлиши шарт. Ўшандагина ишнинг боши бўлади. Тананинг бошқа аъзолари ҳам яхши ҳаракат қилади.
2. «Унинг умуртқа поғонаси намоздир».
ҳеч бир жонзот умуртқа поғонасисиз тиклана олмайди, ҳаракатга келмайди. Агар умуртқа поғонаси бир оз шикастланса ҳам оғир аҳволга тушиб қолади. Намоз ишнинг умуртқа поғонаси эканлиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан таъкидланганидан кейин, қолганини билиб олсаверса, бўлади.
Намознинг аҳамиятини яхшилаб тушунтирувчи ушбу ўхшатиш мўмин-мусулмонман деган инсоннинг зеҳнида яхши ўрнашган бўлиши керак.
3. «Ўркачининг чўққиси эса, жиҳоддир».
Демак, мусулмон инсон орзу қилиши мумкин бўлган энг олий мартаба Аллоҳ йўлида ўзидаги бутун имкониятларга қўшиб, жонини ҳам фидо қилишга уринишдир. Ҳар бир мўмин-мусулмон ана ўша чўққига чиқишни ўзининг олий мақсади қилиб қўймоғи лозим.
Мазкур ишларни амалга ошириш билан бирга, битта нарсага ўта эҳтиёт бўлиш керак. Ўша нарса уларнинг ҳаммасига молик, у билан мазкур ишлар ҳам ҳабата бўлиб кетиш хавфи бор. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сенга ўшаларнинг ҳаммасига молик бўлган нарсанинг хабарини берайми?» дедилар.
Ва Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг тасдиқларидан кейин:
«У зот тилларини тутдилар ва: «Мана буни тийгин!» дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, биз гапирган нарсамиз учун, албатта, (иқобга) олинамизми?» деди Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу. Бунга жавобан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ушбу «Онанг азангни тутсин» деб таржима қилган жумламиз араб тилида қарғиш маъносида эмас, танбеҳ учун ишлатиладиган одатий жумладир.
Бунга ўхшаш жумлалар бошқа ҳалқларда ҳам мавжуд. Мисол учун, бизда «ҳаҳ, энанг ўлсин!» деб қўйилади.
«Дўзахга юзтубан (ёки тумшуқлари ила)» дегани эса, ровийнинг шарҳидир.
Тўғри, банданинг тили бошига бало бўлиши мумкин. Ҳар не келса бошингга, тилингдандир, деб бежиз айтилмаган. Тилини тиймаган одам ҳар хил куфр, ширк, гуноҳ сўзларни гапириб қўйиб, иймондан чиқиши ҳеч гап эмас.
Шунингдек, тилига эрк берган одам ўқиган намози, тутган рўзаси, берган закоти ва қилган ҳажини ҳабата қилиб юбориши жуда ҳам осон.
Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон тилига ўта эҳтиёт бўлмоғи лозим. Доимо фақат иймон-Ислом, одоб-ахлоқ доирасидаги сўзларни гапирмоғи лозим. Куфр, ширк, гуноҳ, ёлғон, ғийбат, бўҳтон гапларни зинҳор тилига олмаслиги зарур.
Ҳақиқий мўмин-мусулмон бўлишни, олий мақомларга эришишни хоҳласак, ушбу ҳадиси шарифни яхшилаб ўрганиб, унга амал қилишга астойдил тиришмоғимиз лозим. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 15:09 | Савол-жавоблар | 190 | Ақийда