Яланг оёқда юриш хақида ҳадис

Ассаламу алайкум! Тармоқда яланг оёқда юриб туриш соғлиққа фойдалари ҳақида гапирилди. Ушбу амал учун ҳадис ҳам бор дейилмоқда. Бу нарса хақиқатми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Абу Довуднинг Сунанларида : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳида бизларни оёқ яланг юришга буюрардилар” деб келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам гоҳ-гоҳида оёқ кийимсиз юрар эдилар. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 15:30 | Савол-жавоблар | 178 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar