Савдода алдашса

Ассалому алайкум! Устахонада ишлайман, омбордан автомабил эхтиёт қисимларини олиб чиқиб бераман. Бизда кўп запчастар мошинага ўрнатганимиздан кейин носоз чиқиб қолади. Кейин уни бошқасига алмаштириб берамиз. Носозини тузатиб сотамиз, мен ундан фойда кўрмайман, фақатгина омбордан олиб чиқиб бераман. Лекин харидор уни янги деб ўйлайди. Бу ишда менга нисбатан гуноҳ ёзиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёзилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким бизга макр қилса биздан эмас” деганлар. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 15:30 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar