Иддадан чиқишда

Ассалому алайкум! Ҳозир қайнонам идда амалини бажариб уйда ўтириптилар. Иддалари тугагач ўзига қараб ясаниб, сурма қўйиб, тақинчоқ тақса бўладими ва укасининг ёки синглисининг уйига жиянининг тўйларига борса борадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мотам аёл кишининг эри ўлганда 4 ойу 10 кун, бошқа қариндоши ўлганда 3 кун пардоз-андоз ва зийнат қилмай туришидир. Бошқа нарса мотамга кирмайди, мотамдаги аёл сурма суртмайди, хушбўй суртмайди, бўёғи устидан бўялган кийим киймайди. Мотамдан кейин бир хушбўй сепибми бошқа нарса биланми, мотамдан чиққанини билдириб қўйиши керак. Идда тугагандан сўнг боса бўлади, аммо номаҳрамлар кўзига кўринадиган жойда сиз айтган ҳолда кўриниш гуноҳ. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 15:52 | Савол-жавоблар | 144 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar